Ўзбекистон Facebook, Google ва Apple'дан қанча солиқ ундиргани маълум бўлди

Жамият

image

2021 йил I чоракда электрон хизмат кўрсатувчи хорижий компаниялар Ўзбекистон давлат бюджетига 4,3 млрд сўм солиқ тўлади. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси хабар бермоқда.

Хабарга кўра, 2020 йилда Apple 1 млрд 934 млн сўм, Netflix 190 млн сўм, Booking.com 181 млн сўм ва Яндекс 136 млн сўм ҚҚС тўлаган.

Маълумот учун, 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида хизматларни электрон шаклда тақдим этувчи хорижий компаниялар учун қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС) тўлаш жорий этилди. 

Маълум қилинишича, ўтган 2020 йилнинг 1 апрелига қадар Ўзбекистонда 26 та хорижий компания қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтган. Уларнинг орасида Яндекс, Netflix ва Apple каби машҳур электрон хизмат кўрсатувчи хорижий компаниялар бор.

Электрон хизмат кўрсатувчи машҳур хорижий компаниялар орасида Facebook Ўзбекистондаги фаолияти учун 2020 йилда 5 млрд 981 млн сўм, Google эса 3 млрд 453 млн сўм солиқ тўлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

солиқ

Баҳолаганлар

267

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг