Ўзбекистон Эронга қарши бир киши кўп ўйнаб, дуранг қайд этди

Спорт

image

2026 йил АҚШ, Канда ва Мексика яшил майдонларида ўтказиладиган Жаҳон чемпионатига саралаш босқичининг 3-турида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эрон вакиллари билан баҳс олиб борди. Ушбу турга максимал – 6 очкодан жамғариб, гуруҳда қўшҳокимлик қилиб келаётган жамоалар баҳси тенг курашлар остида ўтди. Бир қанча имкониятлар юзага келганига қарамай, ўйиннинг илк тайми нурсиз дуранг билан якунланди.

Иккинчи бўлим ҳам икки жамоанинг жанговар курашлари билан бошланди. Шундай ҳолатларнинг бирида – 57-дақиқада Эрон жамоаси вакили Ҳардани ўзбекистонликлар сардори Элдор Шомуродовга нисбатан қўпол ўйнади ва бош ҳакам VAR ёрдамида вазиятни кўриб чиқиб, эронлик футболчини майдондан четлатди.

Ўйиннинг асосий вақтига қўшиб берилган вақтнинг дастлабки дақиқасида ўзбекистонликлар жарима майдончаси ичида Рустам Ашурматов қўлига тўп тегди. Дастлаб, ҳакам мезбонлар дарвозасига пенальти белгилади. Бироқ, у яна ВАРга мурожаат этди ва пенальтини бекор қилди. Ўйин шу тариқа якунланиб, 0:0 ҳисоби қайд этилди.

Маълумот учун, шу ўйиндан кейин 7 очко билан Ўзбекистон МТЖ гуруҳда пешқадамликни давом эттиради.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Эрон дуранг

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг