Ўзбекистон-Эрон ўйинини россиялик ҳакамлар бошқаради

Спорт

image

Футбол бўйича “CAFA Nationʼs Cup” турнири баҳслари ниҳояламоқда. Эртага, 20 июнь куни мусобақанинг финал ўйини ўтказилади. Финалда Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари иштирок этади.

Финал баҳсини россиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам Кирилл Левниковга ҳамюртлари Андрей Веретешкин ва Эгор Болҳовитин ёрдам беради. 

Ҳал қилувчи ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари оқ рангли либосда ҳаракатланса, эронлик футболчилар қизил либосда тўп тепади.

Ўзбекистон-Эрон ўйини “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. Баҳс соат 20:30 да старт олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Эрон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг