Ўзбекистон элчиси Венгрия Президентига ишонч ёрлиқларини топширди
Жамият
−
19 Август 2022
6495Жорий йилнинг 17 август куни Ўзбекистоннинг Венгриядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Абат Файзуллаев (қароргоҳи Вена шаҳрида жойлашган) Венгрия Президенти Каталина Новакга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Будапешт шаҳридаги “Сандор Палота” саройида бўлиб ўтган тантанали маросимда фахрий қоровул саф тортди ва Президент қароргоҳининг Меҳмонлар китобига ёзув киритилган.
Қисқа суҳбат чоғида Каталина Новак Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган жадал ўзгаришлар ва кенг кўламли ислоҳотлардан хабардорлигини таъкидлаган. У, шунингдек ўтган йили стратегик шериклик даражасига кўтарилган Ўзбекистон-Венгрия муносабатларининг бугунги ижобий суръатини юқори баҳолаган.
Новак Венгрия томонининг Ўзбекистон билан ўзаро манфаатли барча соҳаларда дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга интилишини маълум қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь