Ўзбекистон экспорт географияси 42 мамлакатга кенгайди
Жамият
−
08 Октябрь 2019
3099Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев хорижий мамлакатлар билан эришилган келишувлар ижроси, янги инвестициявий ва ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.
Йиғилишда жорий йил январь-сентябрь ойларида экспорт ва инвестиция прогноз кўрсаткичларининг ижроси ҳолати ҳамда йил якуни бўйича ушбу йўналишларда амалга оширилиши зарур бўлган чоралар ҳам кўриб чиқилди.
Қайд этилишича, тўққиз ойликда экспорт ҳажми қарийб 10 миллиард АҚШ долларини ташкил этиб, режа ошиғи билан бажарилган. Экспорт номенклатураси 74 та янги турдаги маҳсулот, географияси 42 мамлакатга кенгайган. Ўсиш суръати асосан мева-сабзавотчилик, тўқимачилик, автомобилсозлик, энергетика тармоқлари ҳиссасига тўғри келган.
Шу билан бирга, айрим ташкилот ва ҳудудларда режалаштирилган прогноз бажарилмагани кўрсатиб ўтилди. Шавкат Мирзиёев йил якунига қадар бу борадаги қолоқликни бартараф этиш, барча тармоқлар ва ҳудудлар бўйича экспорт прогнозини бажариш юзасидан топшириқлар берди.
LiveБарчаси