Ўзбекистон Деҳли аэропортида ушланган фуқаролари бўйича суриштирув олиб боряпти
3-саҳифа
−
10 Май
4918Аввалроқ, Деҳли аэропортида икки ўзбекистонлик 5 кг олтин билан ушлангани ҳақида хабар бергандик.
"Дунё" ахборот агентлигининг хабар беришича, айни пайтда уларга нисбатан суриштирув ишлари ўтказилмоқда.
Маълум қилинишича, мамлакатнинг Деҳлидаги элчихонаси томонидан фуқаролар билан боғлиқ суриштирув жараёни назоратга олинган ва Ҳиндистоннинг масъул ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ишчи алоқалар ўрнатилган. Шунингдек, вақтинча ҳибсга олинган ватандошлар билан учрашув ўтказиш чоралари кўрилмоқда.
Дипломатик миссия ватандошлардан хорижга, жумладан, Ҳиндистонга сафар қилиш чоғида чет давлатлар қонунчилиги талабларига қатъий риоя қилишга, турли шубҳали гуруҳлар ёки шахсларнинг ёлғон ваъдаларига алданиб қолмасликка, самолётга чиқиш олдидан бегона кишилардан юк ёки буюмлар олмасликка чақирган.
Ҳиндистонда турли кутилмаган нохуш ҳолларга тушиб қолган фуқаролар тезкор ва самарали консуллик-ҳуқуқий ёрдам олиш учун элчихона консуллик бўлимига қуйидаги алоқа воситалари орқали мурожаат қилиши мумкин:
Телефон: +91 11 2467 0774/75, электрон манзил: in.uzembassy@mfa.uz ва info.uzbekembassy@gmail.com, Telegram-бот: @consuluzbindia_bot.
LiveБарчаси