Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиали ташкил этилади

Жамият

image

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиалини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Лойиҳага кўра, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиалини (кейинги ўринларда ‒ Филиал деб аталади) ташкил этиш таклифи маъқулланади.

Филиал учун 400 ўринли ўқув биноси, 2 та концерт зали, (1 та 400 ўринли, 1 та 150 ўринли), 300 ўринли талабалар турар жойи ҳамда спорт майдони (кейинги ўринларда бино ва иношоотлар  деб аталади) қуриб берилади.

Қуйидагилар Филиалнинг асосий вазифалари этиб белгиланади:

мусиқа соҳасида фундаментал билим ва тушунчалар, тарихий ва замонавий анъаналар, инновация технологияларини, давлат таълим стандарти бўйича белгиланган билим ва малакаларни пухта эгаллаган олий маълумотли мутахассис кадрлар тайёрлаш;

тайёрланаётган мутахассис кадрларга меҳнат бозоридаги реал талаб ва эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда, юқори сифатли билим, кўникма ва малака бериш;

битирувчиларни ишга жойлаштириш бўйича буюртмаларни шакллантириш;

таълим жараёнига замонавий педагогик ва инновацион технологияларни, маданият ва санъат соҳасида илм-фан бўйича эришилган илғор ютуқларни татбиқ этиш;

ёшларнинг мусиқага бўлган қизиқишларини ошириш ҳамда истеъдодини юзага чиқариш;

кадрлар илмий салоҳиятини ошириш, илмий-ижодий фаолиятни янада ривожлантириш, профессор-ўқитувчиларнинг илмий-ижодий фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш, иқтидорли талаба-ёшларни илмий-ижодий фаолият билан кўпроқ шуғулланишга кенг жалб этиш;

талабаларнинг соҳалар бўйича билимларини ошириш ҳамда уларда ижрочилик кўникмаларини кучайтириш мақсадида тизимли равишда хорижий мамлакатларга қисқа ва узоқ муддатли амалиётларга юбориш.


Мақола муаллифи

Теглар

Консерватория

Баҳолаганлар

14

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг