Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши футболчиси аниқланди

Спорт

image

“Андижон” футбол клубининг албаниялик футболчиси Рубин Ҳебайга Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши футболчиси соврини топширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси (ЎзПФЛ) ўз сайтида маълум қилди.

”Лига 8 ой давомида ойнинг энг яхшиларини ўзига хос услубда аниқлаб келди. Овоз бериш жараёнида 18 нафар мустақил экспертлар иштирок этди. Мана шу овозлар жамланмасидан келиб чиқиб, йилнинг энг яхшиси аниқланди”, дейилади манба хабарида.

Ҳебай соврин учун курашда 92 очко тўплаб, “Металлург” аъзоси Забиҳилло Ўринбоев ва “Қизилқум” футболчиси Ислом Кенжабоевни ортда қолдирди. Ўринбоев соврин учун курашда 81 очко тўплаган бўлса, Кенжабоев 71 очкога эга бўлди. 

Маълумот учун, Ҳебай ўтган мавсум Ўзбекистон чемпионатида 24 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Унинг “Андижон” билан амалдаги шартномаси шу йил охирига қадар амал қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Рубин Ҳебай

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг