Ўзбекистон чемпионати ва кубогида VAR тизими жорий қилиниши мумкин

Спорт 1780
image

Жорий йилнинг 5 январь куни Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳакамлар ва назоратчилар бўлими билан VAR тизимини Ўзбекистон чемпионатида ишлатиш бўйича учрашув ўтказди.

Унда FIFA инструктори Фарҳод Абдуллаев ва ОФК инструктори Владислав Сейтлинлар ҳам қатнашган. Учрашувда VAR тизими Суперлига ва кубок ўйинларида ишлатиш, ҳакамларни малакасини ошириш, камера ва тизимни ишга солишда керак бўладиган барча масалалар муҳокама қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон футболида VAR тизими илк бор ўтган йилнинг 20 декабрь куни футбол бўйича Ўзбекистон кубогининг финал учрашувида ишлатилган эди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 21
Рейтинг: 2.9
t
×