Ўзбекистон “Caspian Energy Forum Baku – 2019”да иштирок этади

Олам

image

Кеча, 6 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Озарбайжон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ҳусайн Гулиев билан учрашди. 

Учрашувда жорий йилнинг 19 сентябрь куни Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган “IX Caspian Energy Forum Baku – 2019”да Ўзбекистон делегациясининг иштироки билан боғлиқ амалий масалалар муҳокама қилинган. 

Форум “Аср шартномаси” имзоланганининг 25 йиллиги ва “Caspian Energy”нинг 20 йиллигига бағишлаб ўтказилмоқда. 

“Caspian Energy Forum Baku – 2019”да 50 мамлакатдан 1500 дан ортиқ делегатлар иштирок этади. Улар орасида давлат идоралари, вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат хизматлари раҳбарлари, шунингдек, ҳукумат ва трансмиллий компаниялар, халқаро молиявий институтлар, етакчи илмий марказлар, инвестиция компаниялари ва Каспий-Қора денгиз ва Болтиқбўйи минтақаларининг рейтинг агентликлари вакиллари бор. 

“Caspian Energy Forum Baku – 2019” уч сессиядан иборат бўлади. Биринчи сессия Озарбайжонда нефт-газ сектори,  саноатни ривожлантириш ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга бағишланади. Иккинчи сессияда молия секторини ривожлантириш масаласи кўриб чиқилади, унда Озарбайжонга сармоя киритиш имкониятлари батафсил ёритилади, иккинчи сессияда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга алоҳида эътибор берилади. Учинчи сессияда АКТ лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириш, агросаноат мажмуасини ривожлантириш ва Озарбайжоннинг сайёҳлик салоҳияти тўғрисида батафсил ҳисобот берилади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон Баку Caspian Energy Forum Baku

Баҳолаганлар

4

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг