Ўзбекистон бу йил қанча олтин сотди?
Жамият
−
23 Ноябрь 2024 9887 1 дақиқа
Ўн ой ичида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 54,36 миллиард долларни ташкил этди. Бу ҳақда статистика агентлиги ҳисоботида маълум қилинди.
Қайд этилишича, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан бу кўрсаткич 6,7 фоизга ошган. Бунга экспортнинг сезиларли ўсиши (22,42 млрд доллар, +9,6 фоиз), шунингдек, импортнинг ўсиши (31,92 млрд доллар, +4,7 фоиз) сабаб бўлган.
“Октябрь ойининг ўзида Ўзбекистон 833,4 миллион долларлик олтин сотди. Йил бошидан буён қимматбаҳо металл экспорти ҳажми 6,6 млрд доллардан ошди (йиллик кўрсаткичда 3,5 фоизга пасайиш)”, дейилади ҳисоботда.
Олтиндан ташқари, саноат моллари товар экспортининг асосий қисми бўлиб қолмоқда. Йил бошидан буён уларни етказиб беришдан тушган тушум 3,4 млрд долларга (+0,8 фоиз) етган.
Муҳаммад Ҳодиев
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь