Ўзбекистон бокс федерациясининг Фарғона ва Бухоро бўлимлари раҳбарлари ўзгарди

Спорт

image

Ўзбекистон бокс федерациясининг Фарғона ва Бухоро вилоят бўлимларига янги раҳбарлар тайинланди.

Кеча, 7 июль куни Фарғона вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Ихволжон Омонбоевич Азимов Ўзбекистон бокс федерацияси Фарғона вилояти бўлими раиси лавозимига тайинланди. Тадбирда Федерация бош котиби Муроджон Мамадалиев бошчилигидаги мутасаддилар ҳамда Фарғона вилоятида фаолият олиб бораётган мураббий ва мутахассислар иштирок этди.

Шунингдек, бугун, 8 июль куни Бухоро вилояти прокурори Маҳмуд Шуҳратович Истамов Ўзбекистон бокс федерацияси Бухоро вилояти бўлими раиси этиб тайинланди.

Федерация бош котиби Муроджон Мамадалиев бошчилигидаги мутасаддилар, Бухоро вилоятида фаолият олиб бораётган мураббий ва мутахассислар иштирок этган тадбирда Бухоро вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Баҳодир Кутлимуратов ва Ўзбекистон ММА ассоциацияси раҳбари Нодир Ҳамдамов раис ўринбосари лавозимига тайинланди. Таниқли мураббий Равшан Хўжаев эса Ўзбекистон бокс федерацияси Бухоро вилояти бўлими бош котиби сифатида ҳам фаолият олиб борадиган бўлди. Шунингдек, ташкилотнинг тафтиш комиссияси сайланиб, вилоят бўлимида амалга оширилган ишлар, бундан кейинги режалар муҳокама қилинган. 

Федерация Матбуот хизматига кўра, Ҳар икки конференция давомида бир қатор масалалар бўйича ҳисоботлар тақдим этилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5099-сонли қарорида белгилаб берилган вазифалар ва унинг ижроси бўйича муҳокамалар олиб борилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон бокс федерацияси Маҳмуд Истамов Ихволжон Азимов Равшан Хўжаев Муроджон Мамадалиев

Баҳолаганлар

13

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг