Ўзбекистон биринчи хоними сайёра келажаги учун бирлашишга чақирди

Жамият 13834
image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг рафиқаси – мамлакат биринчи хоними Зироат Мирзиёева бошчилигидаги "Замин" фонди томонидан БМТнинг Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш дастури ва миллий ҳамкорлар билан биргаликда "Тоза ҳавонинг инсон ҳаёти сифати учун аҳамияти" мавзусида давра суҳбати ўтказилди. 

Унда "Замин" фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева ўз кириш сўзида шундай деди: 

“Сайёрамиз келажаги – ҳаммамизники, демак, атроф-муҳит ҳолатига ҳар биримиз жавобгармиз, ўзимиздан бошлаб хусусий секторгача, жамоат ташкилотларидан ҳукуматларгача – ҳаммамиз биргаликда иш олиб боришимиз шарт.  

Бу борада амалларнинг катта-кичиги йўқ, атроф-муҳит учун барча ҳаракатлар: ўсимликларга зарар етказмаслик ёки кичик дарахт экиш ҳам, катта корхоналарда чиқиндиларни камайтириш ҳам ўта аҳамиятли”. 

Тадбирда “Атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторингини автоматлаштириш” лойиҳасини амалга ошириш доирасида эришилган натижалар тақдимот қилинган, бу борадаги халқаро тажриба муҳокама қилинган. 

Шунингдек, ҳавони назорат қилиш чора-тадбирларини энг намунали халқаро амалиётга мувофиқ ҳолда такомиллаштириш бўйича келгуси режалар белгилаб олинган.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 293
Рейтинг: 3.1
t
×