Ўзбекистон билан дипломатик алоқа ўрнатган давлатлар 141 тага етди
Жамият
−
14 Июнь 2022
6797Кеча, 13 июнь куни Нью-Йоркда Ўзбекистон билан Антигуа ва Барбуда ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммюнике имзоланди. Бу ҳақда “Дунё” агентлиги хабар бермоқда.
Ҳужжатни икки давлат ҳукумати номидан Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Бахтиёр Иброҳимов ҳамда Антигуа ва Барбуданинг БМТдаги доимий вакили Уолтон Альфонсо Вебсон имзолади.
Антигуа ва Барбуда Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 141-давлат бўлди. У Кариб денгизининг ғарбий қисмида жойлашган, Британия Ҳамдўстлиги, шунингдек, Америка Давлатлари Ташкилотига аъзо.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2022 йил 10 май куни Сент-Винцент ва Гренадин ороллари билан дипломатик муносабатлар ўрнатган эди.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023