Ўзбекистон бензин импортини 3,2 баравар оширди

Жамият 8860
image
-

Жорий йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистонга қиймати 100 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 281,6 миллион литр автомобиль бензини импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси Матбуот хизмати маълум қилди. 

Қайд этилишича, бензин импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 3,2 баробарга ортган.

Ўзбекистон автомобиль бензинини импорт қилган асосий давлатлар:

•  Россия – 139 млн литр;
•  Туркманистон – 121 млн литр;
•  Қозоғистон – 16 млн литр;
•  Ироқ – 3,6 млн литр.

Маълумот ўрнида, республикада 8 ойда қарийб 730 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонга қиймати 96,6 млн АҚШ долларига тенг бўлган 274,6 млн литр автомобиль бензини импорт қилинган.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 313
Рейтинг: 3
t
×