Ўзбекистон банклари хорижликлар учун ҳисоб очишда чекловлар жорий қилди

Жамият 5020
image

Кеча, 12 сентябрдан бошлаб Ўзбекистондаги бир қатор тижорат банклари хорижликлар учун ҳисоб ва банк карталарини очишда чекловлар жорий қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

“Ўзбекистон Республикасининг норезидент жисмоний шахслари жорий йилнинг 12 сентябридан бошлаб банк ҳисобварақларини фақат қуйидаги ҳолларда очишлари мумкин: Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк билан боғланиш кунидан олдин узлуксиз 15 (ўн беш) календар кундан ортиқ бўлганида”, дейилади Ўзбекистон “Капиталбанк” хабарида.

Банк матбуот хизмати хабарига кўра, бу чора-тадбирлар “банкдаги нақд пул оқими ва операциялари шаффофлигини таъминлаш мақсадида” амалга оширилган.

Бу қоида хорижлик талабалар ва мамлакатда расман ишлаётганларга тааллуқли эмас, дейилади хабарда. Ўзбекистон фуқаролари учун банк ҳисобварақлари ва омонатларини очиш шартлари ҳам ўзгаришсиз қолмоқда.

Ўзбекистон “Ипак йўли” банкининг хабар беришича, “2022 йил 12 сентябрдан бошлаб норезидентлар учун ҳисобварақлар ва пластик карточкалар очиш фақат банк бош офисидаги оператив бўлимда амалга оширилади. Банк ушбу ўзгаришлар 12 сентябргача очилган ҳисобварақларга хизмат кўрсатишга таъсир қилмаслигини таъкидлади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 155
Рейтинг: 2.9
t
×