Ўзбекистон авиақатновларни имкон қадар тез тиклаш тарафдори – Мирзиёев

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 18 декабрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклидаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон авиақатновларни имкон қадар тез тиклаш тарафдори эканини айтди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Ўзбекистон барча санитария талабларига риоя этган ҳолда ўзаро авиақатновларни имкон қадар тез фурсатда қайта йўлга қўйиш тарафдоридир. Бу ишбилармонлик, гуманитар ва сайёҳлик алмашинувларини тиклашга хизмат қилади”, дея таъкидлаган Президент Шавкат Мирзиёев.

Маълум қилинишича, йиғилишда транспорт йўлаклари рақобатбардошлигини ошириш, техник регламент ва стандартларни уйғунлаштириш, ўзаро келишилган тариф сиёсатини амалга ошириш ва преференцияларни ўзаро тақдим этиш транспорт соҳасидаги муҳим вазифалар сифатида белгиланган.

Хабарга кўра, МДҲ мамлакатларининг Ҳамдўстлик давлатларида меҳнат фаолиятини олиб бораётган фуқароларини ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш масаласи тобора долзарб аҳамият касб этмоқда. Шу муносабат билан Ўзбекистон раҳбари меҳнат мигрантлари ҳужжатларини ўзаро тан олишнинг ягона механизмини яратиш ва бу соҳада алоҳида дастур қабул қилиш вақти келганини қайд этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

113

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг