Ўзбекистон апрелда энг кўп олтин сотиб олган давлат бўлди

Жамият 8028
image
-

Ўзбекистон апрель ойида энг кўп олтин сотиб олган давлат бўлди. Ой дваомида мамлакат 8,7 тонна олтин харид қилган. Бу ҳақда Жаҳон олтин кенгаши маълум қилди.

Ой охирида Туркия (5,6 тонна) ва Қозоғистон (5,3 тонна) ҳам олтиннинг энг фаол харидорлари учлигига кирди. Олтин сотувида Германия энг фаол – 0,9 тонна бўлди. Бошқа мамлакатларда бу кўрсаткич 0,1 тонна ёки ундан камроқни ташкил қилган.

Биринчи чорак якунига кўра, Миср олтин заҳираларини энг кўп (44 тонна) оширган давлатга айланди. Бу рўйхатда Туркия ҳам бор эди (36,9 тонна). Ўзбекистон ва Қозоғистон эса биринчи чоракда энг фаол олтин сотувчиларга айланган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 405
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×