Ўзбекистон Афғонистоннинг икки раҳбари ўртасидаги келишувга муносабат билдирди

Жамият

image

Ўзбекистон Афғонистоннинг сиёсий етакчилари томонидан инклюзив ҳукумат ва Миллий ярашув бўйича Олий кенгашни ташкил этиш тўғрисидаги келишувга эришилганини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда бугун, 18 май куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

“Умид қиламизки, ушбу муҳим қарорлар қўшни Афғонистонда сиёсий музокараларга ҳамда мустаҳкам ва узоқ муддатли тинчликка йўл очади“, дейилади вазирлик хабарида.

Шунингдек, ўз навбатида, Ўзбекистон Афғонистон халқи билан дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашда, афғонлараро сиёсий жараённи ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда ҳамда тинч ва фаровон Афғонистонни барпо этиш учун ҳар жиҳатдан ёрдам беришда давом этиши таъкидланган.

Аввалроқ, Афғонистоннинг икки Президенти келишиб олгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу шартномага биноан келиб чиқиши ўзбек бўлган Абдулрашид Дўстум маршал унвонини олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон

Баҳолаганлар

153

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг