Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Жамият
−
22 Декабрь 2022
5286Ўзбекистондан Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами жўнатилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Бугун, 22 декабрь куни Ўзбекистоннинг Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами юки ортилган тўққизта махсус юк машинаси Термиз орқали Хайратон шаҳрига жўнатилди.
Қайд этилишича, Балх вилояти Хайратон шаҳридаги Астрас компанияси ҳудудида икки мамлакат расмийлари иштирокида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтади.
Аввалроқ Ўзбекистон Афғонистонга 58 тонна юкни ўз ичига олган навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини етказиб берганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь