Ўзбекистон Афғонистондан эвакуация қилинганларга учинчи аэропортини очди

Local

image

Ўзбекистон ҳукумати Қобулдан Бухоро аэропорти орқали эвакуация қилишга рухсат берди. Бу ҳақда “Интерфакс” нашри бугун, 23 август куни шаҳар маъмуриятидаги манбасига таяниб хабар бермоқда.

“Бугун Қобулдан эвакуация қилинган йўловчилар рейси Бухородан Будапештга жўнатилди”, дейди нашр манбаси.

Қайд этилишича, Венгриянинг Wizz Air авиакомпанияси бортида Венгрия, Европа Иттифоқининг бир қатор давлатлари ва Афғонистон фуқаролари бўлган.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Афғонистондаги вазият кескинлашганидан сўнг, Европа давлатларининг Қобулда амалга ошираётган эвакуация жараёнида транзит вазифасини ўтамоқда. 

Хусусан, Германия ҳукумати Тошкент-3 маҳаллий аэропорти орқали ватандошларини, шунингдек, Европа Иттифоқи фуқаролари ва афғонларни эвакуация қилмоқда. Бундан ташқари, Польша ҳукумати Навоий аэропорти орқали эвакуация каналини ташкил қилган.


Tags

Rate Count

1091

Rating

3

Rate this article

Share with your friends