Ўзбекистон Афғонистон масаласида чақириқ билан чиқди

Жамият

image

Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятини Афғонистонда тинчлик ўрнатиш ва мамлакатда гуманитар фалокатнинг олдини олишга қаратилган ҳаракатларини давом эттиришга чақирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун, 14 сентябрь куни Буюк Британиянинг Жанубий Осиё ва Ҳамдўстлик ишлари бўйича давлат вазири лорд Тариқ Аҳмад билан учрашувда маълум қилди.

“Халқаро ҳамжамият томонидан Афғонистонда тинчлик ва барқарорликка эришиш ҳамда бу мамлакатда гуманитар фалокатнинг олдини олиш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттирилишини муҳим, деб ҳисоблаймиз”, дейди Комилов.

Қайд этиш керакки, Ўзбекистон Афғонистон бўйича тутган сиёсатининг амалий исботи тариқасида бугун, 14 сентябрь ушбу мамлакатга 1 300 тонна инсонпарварлик ёрдами юборди. Ўз навбатида, “Толибон” вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид бунинг учун миннатдорлик билдирди. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистонда муваққат ҳукумат тузилишини олқишлаб, у ерда миллатлараро тотувлик ўрнатилишига умид билдирганди. Комиловнинг айтишича, Тошкент Қобул билан дўстона муносабатларни сақлаб қолиш ва Афғонистон ички ишларига аралашмаслик тарафдори.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1767

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг