Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли?

Жамият

image

2021 йил 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолисининг 57,8 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдагилардан иборат. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

1 октябрь ҳолатига Ўзбекистон доимий аҳолисининг ёш гуруҳлари бўйича таркиби:

  • меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар – 31,1 фоиз;
  • меҳнатга лаёқатли ёшдагилар – 57,8 фоиз;
  • меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар  – 11,1 фоиз.

Эслатиб ўтамиз, 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 35 млн 79,2 минг кишини ташкил этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

аҳоли

Баҳолаганлар

81

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг