Ўзбекистон аҳолисининг қанчаси интернетдан фойдаланиши маълум бўлди
Жамият
−
10 Январь 2022
10772Ўзбекистонда интернет фойдаланувчилари сони 27 миллиондан ошган, шундан 25 миллиондан кўпи мобил интернет фойдаланувчилари. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шерзод Аҳматов маълум қилди.
Қайд этилишича, 2021 йилда маълумотлар узатиш тармоғининг ўтказувчанлик қобилияти вилоят ва туман марказлари даражасида 1,5 баробарга ошган.
Оператор ва провайдерларга Интернет хизматлари учун тариф ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 42,9 фоизга арзонлаштирилган.
95 фоиз аҳоли масканлари мобил интернет билан қамраб олинган, 54 фоиз уй хўжаликларига юқори тезликдаги интернетга уланиш имкони яратилган.
Бугунги кунда интернет хизматидан фойдаланувчилар сони 27,2 миллиондан ошган, шундан мобил интернет фойдаланувчилари сони 25,3 миллион кишини ташкил этмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь