Ўзбекистон аҳолисининг қанча машинаси бор?
Олам
−
18 Июль 14361 1 дақиқа
2025 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли 4 млн 522,1 мингта автотранспорт воситалари рўйхатга олинган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Ушбу машиналарнинг асосий қисмини енгил автомобиллар (93 фоиз) ташкил этади. 2025 йилнинг дастлабки уч ойи давомида автомобиллар сони 79,8 мингтага ошган.
2025 йилнинг 1 апрель ҳолатига жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситаларининг турлари бўйича сони қуйидагича:
енгил автомобиллар – 4 207,6 минг дона;
юк автомобиллари – 293,3 минг дона;
микроавтобуслар – 7,7 минг дона;
махсус транспорт воситалари – 7,4 минг дона;
автобуслар – 6,1 минг дона.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 65,2 мингта электромобиль рўйхатга олингани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси