Ўзбекистон аҳолиси 36 миллион кишидан ошди
Жамият
−
09 Декабрь 2022
8097Бугун, 9 декабрь куни Ўзбекистон аҳолиси 36 миллиондан ошди. Ҳозирда мамлакатнинг умумий аҳолиси сони 36 миллион 1236 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Эркакларнинг сони 18 миллион 76 минг 222 нафарга етган бўлса, аёллар сони 17 миллион 849 минг 415 нафарни ташкил этмоқда.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига кўра, мамлакат аҳолиси 35 миллион 821 минг 29 киши бўлган. Яъни бир ойдан кўпроқ давр мобайнида Ўзбекистон аҳолиси 180 207 кишига кўпайган.
LiveБарчаси