Ўзбекистон аҳоли бандлиги тўғрисидаги халқаро битимга қўшилди
Жамият
−
17 Сентябрь 2021
3280Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди
Қарор билан 2021 йил 28 май куни Минск шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг аҳолиси бандлигига кўмаклашиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим тасдиқланди.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь