Ўзбекистон аҳоли бандлиги тўғрисидаги халқаро битимга қўшилди

Local

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди 

Қарор билан 2021 йил 28 май куни Минск шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг аҳолиси бандлигига кўмаклашиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим тасдиқланди. 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгиланди. 

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.


Tags

Rate Count

76

Rating

3

Rate this article

Share with your friends