Ўзбекистон 7 ойда қанча олтин экспорт қилгани маълум бўлди

Жамият 4725
image

2020 йил январь-июль ойларида Ўзбекистон 3,2 млрд долларлик олтин экспорт қилди. Давлат статистика қўмитаси маълумотларида шундай кўрсатилган.

2019 йил январь-июль ойларига нисбатан ўсиш 95,3 фоизни ташкил этди. 2020 йил январь-июль ойларида Ўзбекистоннинг экспорт таркибида олтиннинг улуши 39,8 фоизга тенг бўлди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон олтин экспортини йилдан-йилга оширяпти. Олтин экспорти 2015 йилда 823,9 миллион доллардан, 2016 йилда 738,2 миллион доллардан, 2017 йилда 1,6 миллиард доллардан, 2018 йилда 2,91 миллиард доллардан ва 2019 йилда 4,9 млрд доллардан ортиқроқни ташкил этган.

Аввалроқ, Ўзбекистона 6 ойда 2 млрд 124,6 млн долларлик олтин экспорт қилгани ҳақида маълумот берган эдик.

 
Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 170
Рейтинг: 3
Теглар
t
×