Ўзбекистон йил бошидан бери қанча олтин сотгани маълум бўлди

Жамият 11483
image

Жорий йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон 2 млрд 124,6 млн долларлик олтин экспорт қилди. Олтин Ўзбекистоннинг энг экспортбоп маҳсулоти бўлиб турибди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Ўтган 6 ой давомида жами 6 млрд 285,4 млн долларлик маҳсулот экспорт қилинган. Бу ўтган йилнинг аналогик даврига нисбатан 22,6 фоизга кам.

Олтин сотиш жами экспортнинг 33,8 фоизига тенг. Таққослаш учун, аввалги икки йилда унинг улуши 26 фоиздан ошмаган. 

Шунингдек, 1 млрд 175,2 млн долларлик саноат маҳсулотлари ва 1 млрд 12,3 млн долларлик хизматлар экспорт қилинган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 571
Рейтинг: 3
Теглар
t
×