Ўзбекистон 6 ойда Хитойга қанча газ сотгани маълум бўлди

Олам

image

Жорий йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон Хитойга газ сотиш орқали олган даромадини 2,2 бараварга ошириб, 404 млн долларга етказди. Бу ҳақда ТАСС Хитой Бош божхона бошқармасига таяниб, хабар берди.

Жорий йилнинг олти ойида Хитойга қувур орқали энг кўп газни Туркманистон етказиб берган, олти ойда жами 4,51 млрд долларлик газ экспорт қилинган. Иккинчи ўриндан Россия (1,65 млрд долларлик), кейин Мьянма (616 млн доллар), Қозоғистон (531млн доллар) ва Ўзбекистон 404 млн доллар) жой олган.

Шунингдек, Хитой ўтган олти ойда бир неча миллиард долларлик сиқилган табиий газ (СТГ) ҳам импорт қилган. Энг кўп СТГни Хитойга Австралия сотган – 7,73 млрд долларга 11,15 млн тонна СТГ. Кейинги энг йирик таъминотчилар Қатар – 5,02 млрд долларга 7,64 млн тонна СТГ ва Малайзия – 3,56 млрд долларга 3,93 млн тонна СПГ бўлган. Тўртинчи ўринни Россия эгаллади. Олти ойда Хитой қўшнисидан 2,15 млрд долларга 2,35 млн тонна СТГ сотиб олган. Россия Федерациясидан кейин Индонезия (1,65 миллиард долларга 2,06 миллион тонна) турибди. АҚШ Папуа-Янги Гвинеядан кейин еттинчи ўринни (1 млрд долларга 917 минг тонна) банд қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

газ

Баҳолаганлар

513

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг