Ўзбекистон 2019 йилда неча миллиард долларлик олтин сотгани маълум бўлди

Жамият 5752
image

Ўзбекистон 2019 йилнинг январь-декабрь ойларида неча миллиард долларлик олтин экспорт қилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотларида кўрсатиб ўтилган.

Ўтган йилнинг январь-декабрь ойларида Ўзбекистон 4,9 миллиард долларлик олтин экспорт қилди.

Умумий экспорт таркибида олтиннинг улуши 27,5 фоизни ташкил этди. 2018 йилда экспорт таркибида олтиннинг улуши 20,8 фоизни ташкил этган, 2017 йилда - 26,0 фоиз.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, сўнгги йилларда Ўзбекистон олтин экспортини оширди. Олтин экспорти 2015 йилда 823,9 миллион доллардан, 2016 йилда 738,2 миллион доллардан, 2017 йилда 1,6 миллиард доллардан ва 2018 йилда 2,91 миллиард доллардан ортиқроқни ташкил этганди. Олтин экспорт қилиш бўйича Ўзбекистон етакчилар қаторидан жой олди. 

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 205
Рейтинг: 3
Теглар
t
×