“Uzbekistan Airways” Россиянинг қатор шаҳарларига парвозларни бекор қилди

Жамият

image

Россиянинг Украинага бостириб кириши фонида “Uzbekistan Airways” АЖ Ростов ва Краснодарга парвозларни бекор қилди. Бу ҳақда компаниянинг Telegram-каналида хабар берилди. 
  
Россия Федерациясининг Ростов-на-Дону (Платов) ва Краснодар шаҳарлари халқаро аэропортларининг фаолияти вақтинча тўхтатилганлиги муносабати билан авиакомпания қуйидаги режалаштирилган мунтазам қатновлар бекор қилинганлигини маълум қилган:   
  
•    HY -9647/9648 Тошкент-Ростов-на-Дону-Тошкент йўналишида – 25,  27 феврал ва 2 март кунлари;   

•    HY -9687/9688 Тошкент-Краснодар-Тошкент йўналишида – 27 феврал ва 1 март кунлари;     

•    HY -3687/3688 Тошкент-Краснодар-Тошкент йўналишида – 2 март куни.    

“Бекор бўлган парвозлар йўловчилари авиачипталарининг тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олишлари ёки парвозлар қайта тикланганидан кейин бошқа санага бепул қайта бронлаш ҳуқуқига эгадирлар”, дейилади “Uzbekistan Airways” АЖ хабарида. 

Эслатиб ўтамиз, “Uzbekistan Airways” АЖ бугун, 24 февраль куни Украина ҳаво ҳудуди йўловчи ҳаво кемалари қатновлари учун ёпилиши муносабати билан Киевга парвозларни бекор қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Uzbekistan Airways Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

796

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг