“Uzbekistan Airways”га янги бошқарув раиси тайинланди
Жамият
−
11 Март 2023
11558“Uzbekistan Airways”АЖ Бошқарув раиси этиб Шуҳрат Шавкатович Худойқулов тайинланди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airways”нинг Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, “Uzbekistan Airways” АЖ ягона акционери – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги қарорига кўра, кеча, 10 март куни “Uzbekistan Airways” АЖ Бошқарув раиси этиб Шуҳрат Шавкатович Худойқулов тайинланди.
Шуҳрат Худойқулов 1984 йил 26 июль куни Урганч шаҳрида таваллуд топган. Санкт-Петербург давлат фуқаро авиацияси университетининг “Авиация ташувларини ташкил этиш” мутахассислигини тамомлаган.
2006 йил “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК жамоасига келиб қўшилган ва ўз фаолиятини “Тошкент” халқаро аеропортининг авиаташувларини ташкил этиш агенти сифатида бошлаган. 2006-2019 йиллар оралиғида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКʼда турли лавозимларда, жумладан, авиакомпаниянинг хориждаги ваколатхоналари, миллий авиакомпаниянинг сотувлар департаменти директори сифатида фаолият юритган. 2019 йилдан ҳозирги янги тайинловга қадар “Uzbekistan Airways”АЖда тижорат ва туризм бўйича Бошқарув раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
LiveБарчаси