“Uzbekistan Airways” Ҳиндистон ва Туркияга айрим рейсларни бекор қилди

Жамият

image

Республика махсус комиссиясининг қарори билан “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси май охиригача Истанбул ва Деҳлига бўлган қатор қатновларни бекор қилди.

Бекор қилинган рейслар рўйхати:

HY 271/272, Тошкент - Истанбул - Тошкент (фақат 2021 йил 26 ва 31 май кунлари);
HY 273/274, Тошкент - Истанбул - Тошкент (18 - 31 майгача фақат ҳафтанинг сешанба, пайшанба ва жума кунларидаги рейслар);
HY 275/276, Самарқанд - Истанбул - Самарқанд (17 - 31 майгача);
HY 277/278, Фарғона - Истанбул – Фарғона (19 - 31 майгача;
HY 279/280, Урганч - Истанбул – Урганч (фақат 23 - 30 майгача);
HY 421/422, Тошкент - Деҳли - Тошкент (фақат 14, 21 ва 28 май кунлари);

Эслатиб зтамиз, Ҳиндистон ва Туркияга сайёҳлар учун мўлжалланган барча чартер қатновларни жорий йил 10 майдан бошлаб эпидемиологик вазият барқарорлашгунга қадар тўхтатилди.

Шунингдек, Ҳиндистон ва Туркиядан кириб келаётган фуқаролар уй ёки меҳмонхона шароитида карантинда бўлишлари юзасидан тилхат тўлдириши мажбурий этиб белгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Uzbekistan Airways

Баҳолаганлар

45

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг