Ўзбек ўриги Ҳиндистон супермаркетларида сотилмоқда
Жамият
−
07 Июнь 2019
4661Наманган вилоятида етиштирилган ўриклар Ҳиндистон бозорларида ҳам сотиляпти. Бу ҳақда Наманган шаҳрида ўтаётган “Doing Business with Namangan – 2019” Халқаро инвестиция форуми очилиш маросимида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров маълум қилди, деб хабар берди Qalampir.uz мухбири.
“Меваларимиз фақат Ғарбни эмас, Шарқни ҳам забт этмоқда. Бу йил Ҳиндистоннинг “Casa Bianca” компанияси билан шартнома имзоладик. Натижа ўлароқ, бизнинг ширин таъмли ўрикларимизнинг биринчи партияси Ҳиндистондаги супермаркетларга бориб етди.
Ўзбекистон – қуёшли ўлка. Бизнинг мамлакатимизда йилнинг 300 кундан кўпи қуёшли ҳисобланади. Айнан шунинг учун дунёдаги энг ширин ва сархил мевалар – бизнинг меваларимиздир. Бундан бир ҳафта аввал, Наманганда етиштирилган гилосга барча керакли сифат сертификатлари берилиб, биринчи марта Англияга экспорт қилинди ва Лондон супермаркетлари пештахталаридан ўрин олди. Бу ўз ўзидан бўлмади, бунинг орқасида албатта, катта жамоавий меҳнат ётибди”, деди форум очилишида сўзга чиққан Наманган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров.
Аввал хабар қилганимиздек, ушбу форумда хориждан нуфузли меҳмонлар, чет эллик ва маҳаллий сармоядорлар, тадбиркорлар, вилоят ҳокимлиги вакиллари иштирок этмоқда.
Форум доирасида Наманган вилояти ишлаб чиқарувчиларининг миллий кўргазмаси ҳам ташкил этилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь