Ўзбек-тожик чегараси яқинига номаълум шахслар наркотик модда қолдириб кетди
Жамият
−
04 Январь 2023
7123Самарқанд вилояти Булунғур тумани ҳудудидан ўтувчи ўзбек-тожик давлат чегараси яқинида номаълум шахслар томонидан гиёҳвандлик воситалари қолдириб кетилган. Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, ташлаб кетилган гиёҳванд моддалари жами 26 кг – 20 кг 3 гр “опий” ва 6 кг 5 гр “гашиш”ни ташкил этган.
Ушбу жиноят Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ва Чегара Қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамкорлигида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида аниқланган.
“Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу гиёҳвандлик воситалари эгаларининг шахсига аниқлик киритиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда”, дейилади хабарда.
Аввалроқ, Тошкентда яшаётган тожикистонликнинг уйидан 15 кг наркотик топилгани ҳақида хабар берган эдик. https://qalampir.uz/n/71446
LiveБарчаси