Ўзбек талабаларининг оммавий қайтарилишига расмий Нур-Султон баёнот берди
Жамият
−
14 Февраль 2020
16997Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ўзбекистонлик талабаларнинг мамлакатдан оммавий қайтишлари ҳолатига изоҳ берди. Бу ҳақда Спутник Қозоғистон ёзмоқда.
Ташқи ишлар вазирлигида қайд этилишича, Қозоғистон ТИВ Ўзбекистон томонидан расмий мурожаат олган. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев барча ўзбек талабаларини ватанга қайтишга чақиргани айтилган.
"Ўзбек талабаларига йўлланган чорлов қўшни республикада таълим тизимининг ислоҳ қилиниши билан боғлиқ. Ҳозирда Ўзбекистонда чет элда, асосан Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда таҳсил олаётган барча талабалар, улар ўз ўқишларини ватанда, ота-онасининг ёнида давом эттира олишлари учун қўшимча шароитлар яратилмоқда", дейди Қозоғистон ТИВ расмий вакили Айбек Смадияров.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон олийгоҳларида айни вақтда ватандошлар учун квоталар ва грантлар сони кўпайтирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги февраль ойининг бошида қўшни давлатлардаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқаролари ҳеч қандай имтиҳонларсиз ўқишини Ўзбекистонга кўчиришлари мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.
Илгарилари ўзбек талабаларида бундай имконият бўлмаган. Кўнгилли равишда ўқишни кўчириш қарори, талабалар ота-оналари томонидан ўз фарзандларига моддий ёрдам юборишда юзага келаётган қийинчиликлар туфайли қабул қилинган. Бундан ташқари, талабаларнинг ота-оналари қўшни мамлакатлардаги олий даргоҳлардаги таълим сифатидан ҳам норози бўлганлар.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь