Ўзбек спортининг охирги 30 йилликдаги энг яхшилари мукофотланди

Спорт

image

Бугун, 6 май “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ташкил этилганининг 30 йиллигига бағишланган тантанали кечаси бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева, мамлакат Бош вазири Абдулла Арипов, Президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов, Осиё Олимпия кенгаши, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти, Халқаро Олимпия қўмитаси ва кўплаб халқаро спорт ташкилотлари мутасаддилари иштирок этди. 

Тадбир аввалида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон МОҚ ва Олимпия ҳаракати аъзоларига йўллаган табриги Президент матбуот котиби Шерзод Асадов томонидан ўқиб эшиттирилди. 

Маросимда 30 йил мобайнида ўзбек спортини жаҳонга танитишда қўшган ҳиссаси учун федерация ва ассоциациялар, спортчилар қуйидаги номинацияларда тақдирланди: 

“Олимпиадаларда энг кўп медал келтирган федерация” – Ўзбекистон бокс федерацияси 

“Олимпия рекордчиларини тарбиялаган федерация” – Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси

10 йилликлар кесимида Ўзбекистоннинг энг яхши спортчиси: 

Ғолиблар: 

1. Миржалол Қосимов (1991-2001)

2. Абдулло Тангрийев (2001-2011)

3. Оксана Чусовитина (2011-2021)

“Олимпия ўйинларида энг кўп медалга эга чиққан спортчи” – Ришод Собиров

“30 йилликнинг энг совриндор мураббийи” – Марат Қурбонов

“30 йилликда узлуксиз медалларни қўлга киритган ассоциация” – Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси

“Ўзбек спортини дунёга тарғиб қилишдаги хизматлари учун” – Равшан Эрматов

“30 йилликнинг Энг шонли терма жамоаси” – футбол бўйича 1994 йилги Ўзбекистон миллий терма жамоаси

“Ёзги Олимпия ўйинларидаги биринчи медал” – Армен Багдасаров

“Ўзбекистоннинг энг ёш Олимпия ўйинлари чемпиони” – Улуғбек Рашитов.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

302

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг