Ўзбек спорти оғир жудоликка учради

Спорт

image

Бугун, 3 июль куни ўзбекистонлик баскетболчи, СССРда хизмат кўрсатган спорт устаси Равиля Прокопенко (Салимова) 77 ёшида вафот этди.

Равиля Наджиповна Прокопенко (Салимова) 1941 йил 8 август куни Сурхондарё вилоятининг Шўрчи шаҳрида туғилган. Фаолияти давомида Равиля Салимова 2 марта жаҳон ва 4 марта Европа чемпиони бўлган. “Меҳнат Қизил Байроқ” ордени билан тақдирланган.

Равиля Салимова спортдаги фаолиятини 1958 йилда 16 ёшлигида “Текстильмаш” жамоасида бошлаган. Дастлаб Тбилисида “А” классга кўтарилиш учун ўтказилган мусобақада иштирок этган. Орадан бир неча йил ўтиб, жаҳон ва Европа чемпиони бўлган. Шунингдек, СССРнинг баскетбол бўйича терма жамоаси тарихидаги биринчи 2 метрли марказий ўйинчи бўлган.

Терма жамоадаги дебюти 1962 йилда Францияда ўтган Европа чемпионати доирасида бўлган. Салимова ҳар ўйинда ўртача 7,7 очко тўплаган. 1962, 1964, 1966, 1968 йилларда Европа чемпиони бўлган. Салимова жаҳон чемпионатларида терма жамоа учун катта фойда келтирган. 1964 йилда – 13,1 очко, 1967 йилда – 16,3 очко билан энг яхши бомбардир бўлган ва чемпионликни қўлга киритган.

Клублар даражасида фақатгина Тошкент жамоаларида ўйнаган. Спортдаги фаолиятини якунлагач, Ўзбекистон ССР Спорт қўмитасида инстркутор бўлиб ишлаган.

Равиля Салимова 1965, 1970 йилларда Универсиада ғолиби, 1961 йилда Универсиада кумуш медали соҳиби бўлган. У тарихдаги энг машҳур ўзбек баскетболчиси ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Равиля Салимова

Баҳолаганлар

292

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар