Ўзбек миллий мақом санъати марказига директор тайинланди
Жамият
−
04 Сентябрь 6370 2 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг тегишли буйруғига асосан, Фаррух Юнусов Ўзбек миллий мақом санъати маркази директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур тайинлов жамоага Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов бошчилигида бўлиб ўтган йиғилишда эълон қилинган. Йиғилишда Марказнинг марказий аппарати ходимлари ҳамда Юнус Ражабий номидаги “Мақом” ансамбли ижодий жамоаси иштирок этган.
Йиғилиш давомида Баҳодир Аҳмедов Фаррух Юнусовни табриклаб, мақом санъати йўналишида янги ташаббус ва амалий ёндашувларни амалга оширишини таъкидлаган. Шунингдек, миллий санъатни тарғиб этишда тизимли лойиҳалар устида ишлаш бўйича тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган.
Маълумот учун, Фаррух Юнусов Маданият вазирлиги тизимидаги турли муассасаларда –“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ва Маданият вазирлигининг марказий аппаратининг ижодий ва ташкилий лавозимларида фаолият юритган. Хусусан, у ижодкор ёшлар билан ишлаш, халқаро маданий алоқаларни ривожлантириш, танловларни режалаштириш ва ўтказиш борасидаги ташаббусларни илгари сурган. У тайинловга қадар Маданият вазирлигининг Ижодкор ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алибек Кабдураҳмонов Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри директори лавозимига тайинланган эди.
Live
Барчаси