Ўзбек кино санъати оғир жудоликка учради
Жамият
−
29 Июль 2019
8030“Танка” бадиий фильмининг режиссёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Торенияз Қалимбетов вафот этди.
Торенияз Жумабоевич Қалимбетов 1954 йил 19 январда Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманида, ишчи оиласида туғилган. 1976 йили Тошкент маданият институтини режиссер йўналиши бўйича тамомлаган.
Торенияз Қалимбетов “Қозоқфильм”да, Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясида, “Қорақалпоқфильм” киностудиясида ва “Қорақалпоқкино” агентлигида режиссёрлик ва турли раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.
Торенияз Қалимбетов режиссёр сифатида 30 га яқин бадиий ва ҳужжатли фильмлар яратган ва турли кинофестивалларда муносиб ўринларни қўлга киритган. Режиссёрнинг энг машҳур фильмлари қаторида 2002 йилда суратга олган, ёшу қари севиб томоша қиладиган “Танка” бадиий фильмини келтириш мумкин.
QALAMPIR.UZ таҳририяти номидан марҳумнинг оила аъзолари ва дўстларига ҳамдардлик билдирамиз.
LiveБарчаси