Ўзбек-Қирғиз тараққиёт жамғармаси ташкил этилди
Жамият
−
05 Ноябрь 2021
2696Ўзбекистон Президентининг жорий йил 3 ноябрдаги “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан Ўзбекистон ва Қирғизистон Ҳукуматлари ўртасида Ўзбек-Қирғиз тараққиёт жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги битим тасдиқланди.
Битим 2021 йил 11 мартда Тошкент шаҳрида имзоланган.
Жамғарма унинг ҳудудида рўйхатдан ўтказилган ва ўз фаолиятини амалга оширадиган хўжалик юритувчи субъектларга қарз бериш, капиталида иштирок этиш ва улар билан муносабатларда бошқа молиявий инструментлардан фойдаланиш йўли билан Қирғизистон иқтисодиётининг устувор секторларида ўз харажатларини ўзи қоплайдиган лойиҳаларни молиялаштиришни амалга оширади.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Битимни амалга ошириш учун масъул ваколатли орган этиб белгиланди.
Жамғарманинг устав капиталида Ўзбекистон Ҳукумати улушини шакллантириш, истисно тариқасида, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига босқичма-босқич ажратиладиган Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.