Telegram
Биринчи билинг!
Жамият
−
09 Август 2022
12370Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида жойлашган “Дўстлик” чегара божхона пости орқали фуқаролар ва транспорт воситалари харакати вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Қирғизистон Республикасининг “Достук” чегара ўтказиш пунктида қурилиш ва реконструкция ишлари олиб борилмоқда.
“Шу сабабли, 10 август куни соат 08:00 дан 12:00 га қадар “Дўстлик” чегара божхона пости орқали фуқаролар ва транспорт воситалари харакати вақтинча тўхтатилади”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, 2022 йилда ўзбек-қирғиз чегарасида қўшимча 3-4 та ўтказиш пункти очилиши режалаштирилмоқда.
LiveБарчаси