“Ўзбек” деганда, эртаю кеч пахта даласида меҳнат қиладиган инсонлар тасаввур қилинарди – Президент

Жамият

image

Ўтмишда пахта сиёсати туфайли нафақат экология инқирозга юз тутди, балки бир неча авлод чаласавод бўлиб вояга етди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида сўз очди.

Давлат раҳбари сўзининг аввалида бутун халқни улуғ айём – Мустақиллик куни билан табриклади.

“Бундан роппа-роса ўттиз икки йил муқаддам Ўзбекистон ўз мустақиллигини эълон қилди. Ўтган даврда биз қанча синовларни бошимиздан ўтказдик, кўплаб қийинчилик ва машаққатларни биргаликда енгдик.

Ўттиз икки йил аввал туғилган гўдак бугун ўзининг мустақил фикри, дунёқараши, орзу-истаклари ва мақсадларига эга шахс сифатида вояга етди. Худди шу сингари, бугунги Ўзбекистон ҳам, ўтган даврда турли синовларда тобланиб, тажриба орттириб, ўзининг аниқ мақсади ва йўли, позициясига эга бўлган катта давлат сифатида шаклланди.

Бу – бутун халқимизнинг тарихий ютуғи. Унда ҳар бирингизнинг муносиб ҳиссангиз бор!”, дейди Шавкат Мирзиёев.

Президентнинг айтишича, сўнгги уч йилда юрт озодлиги йўлида курашган, ноҳақ айбланган юртдошларимизнинг 856 нафари Олий суд томонидан оқланган. 

“Ўтмишга назар ташлар эканмиз, аччиқ бир ҳақиқатни тан олишга мажбурмиз: “ўзбек” деганда, фақат эртаю кеч пахта даласида меҳнат қиладиган заҳматкаш инсонлар тасаввур қилинар эди. Афсуски, шу даражага тушиб қолган эдик.

Пахта ҳукмронлиги ўзбекнинг пешонасига ёзилган бало бўлди. Пахта сиёсати Оролни қуритди, экологиямизни инқирозга олиб келди, иқтисодиётимизни, таълим тизимини издан чиқарди. Оқибатда бир неча авлод чаласавод бўлиб вояга етди. Биз бунинг асоратлари билан ҳалигача курашяпмиз.

Бугун пахтачиликда бозор иқтисодиёти тамойиллари жорий этилиб, соҳа ўз эгасини топди. Натижада ўқитувчи мактабга, шифокор шифохонага қайтди, тадбиркорлар пахта “ўлпони”дан озод бўлди, мажбурий ва болалар меҳнатига чек қўйилди. Ўзбекистон халқаро “қора рўйхатлар”дан чиқарилди”, дейди Президент.

Акобир Сайидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Шавкат Мирзиёев Мустақиллик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг