Ўзбек боксчиси бугун камар учун жанг қилади
Спорт
−
10 Апрель 2019
10363Профессионал боксда фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик Баҳодир Жалолов бугун, 10 апрель куни камар учун жанг ўтказади. Бу ҳақда МОҚ Матбуот хизмати хабар тарқатди.
Жалоловнинг ўзининг навбатдаги жангини 10 апрельда америкалик Пальмер Донниега қарши ўтказиши ҳақида маълум қилинган эди. Аммо, жангга бир кун қолганда рақиб ўзгарди.
Бунга сабаб, ўзбек боксчиси ва унинг менежерлари келишган ҳолда олтинчи жангда титул камари учун баҳс олиб боришни лозим топишди. Шу тариқа, Баҳодир бугун вакант турган “NABF Junior Heavyweight Title” камари учун америкалик Брендан Барретга қарши жанг қилади.
Маълумот учун, Баррет шу пайтгача 11 марта жанг олиб борган бўлиб, 7 бор ғалаба қозонган, шунингдек, унинг ҳисобида 2 тадан мағлубият ва дуранг ҳам мавжуд. Ўзбекистонлик учун бу олтинчи жанг бўлади. Жалолов аввалги барча беллашувларда муддатидан аввал ғалаба қозонган. Бўлажак жангга Нью-Йорк шаҳри мезбонлик қилади.
LiveБарчаси