Ўзбек аёллари кимдан норози? Эриданми ёки мансабдор шахслардан?

Жамият 18528
image

Жамиятда хотин-қизлар баъзан оилада, баъзан меҳнат жамоасида ёки кўча-кўйда турли тазйиққа, қўпол муносабат, ҳақорат, камситилиш, ҳатто жисмоний зўровонликка дуч келиши мумкин. Лекин бундай ҳолатлар кўп ҳолларда ошкор бўлмай қолиб кетади.

Айнан шундай ҳолатларга барҳам бериш, мушкул аҳволга тушган хотин-қизларга ёрдам қўлини чўзиш, уларнинг қалб жароҳатларига малҳам бўлиш учун жойларда реабилитация ва мослаштириш марказлари ташкил этилмоқда.

Зўровонликка учраган, оғир вазиятга тушиб қолган, инқироз ҳолатидаги хотин-қизларга зудлик билан ёрдам кўрсатиш мақсадида 2018 йилнинг 1 сентябрида “1146 - ишонч рақами” ишга туширилган эди.

Маълум бўлишича, ўтган ярим йил давомида ушбу ишонч рақамига турли муаммолар билан 15 мингдан зиёд мурожаатлар бўлган. 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан йўлга қўйилган ишонч рақамига тушаётган мурожатларнинг энг кўпи уй-жой, оилада ўзаро келишмовчилик, суд қароридан норозилик, алимент ундириш ва маҳалладан моддий ёрдам олиш билан боғлиқ.

Аниқланишича, аксарият хотин-қизлар мансабдор шахслар устидан шикоят қилмоқда.

Умар Мурод
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 288
Рейтинг: 3.0