Ўзбек – Афғон темир йўллари ўртасида юкларни ташуви тикланди

Жамият

image

Ўзбек – Афғон темир йўллари ўртасида юкларни ташуви тикланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги хабар берди. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 8-10 февраль кунлари Термиз шаҳрида Афғонистон темир йўллари бошқармаси раҳбари Байтуррахмон Шарофат бошчилигидаги афғон делегацияси билан учрашув ўтказилган. 

Учрашув натижасида Афғонистон темир йўл бошқармаси ва “Согдиана транс” ШК ўртасида “Ҳайратон – Мозори-Шариф” темир йўлини эксплуатация қилишни келгусида давом эттириш бўйича, янги шартнома имзолашга келишилган. 

Шу билан бирга томонларнинг келишувига кўра, Афғонистон томонига йўналтирилган вагонларни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг “Согдиана транс” ШК томонидан Хайратон станциясига етказиб бериш жорий йилнинг 10 февралидан қайта тикланган. 

Музокаралар якунида эришилган келишувлар бўйича баённома имзоланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг