Инсоф борми? “UzAuto Motors” янги моделларнинг нархини эълон қилди

Жамият 27737
image

Аввалроқ, “UzAuto Motors” премиум сегментдаги Equinox кроссовери, Trailblazer ва Tahoe йўлтанламаси ҳамда Chevrolet Traverse оилавий кроссоверини тақдим этгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 27 декабрь куни Trailblazer ва Equinox автомобиллари учун шартнома тузиш UzAuto Motors’нинг барча расмий дилерлик марказларида бошланади. Премиум синфдаги Tahoe ҳамда Traverse моделларига фақатгина Nurafshon Autocentre’да (Тошкент вилояти) шартнома тузиш мумкин бўлади.

“UzAuto Motors” маҳсулотлари савдоси амалиётидан маълумки, Ўзбекистондаги истеъмолчилар бизнес-синфига мансуб автомобилларни харид қилаётганда тўлиқ комплектацияни афзал кўради. Бунга Malibu Turbo 2.0 LTZ ҳамда Tracker LTZ автомобилларини мисол қилиб келтириш мумкин. Шуларни инобатга олган ҳолда Chevrolet Tahoe, Traverse, Trailblazer ва Equinox автомобиллари маҳаллий бозорда фақат тўлиқ комплектацияда таклиф қилинди.

“UzAuto Motors” янги моделларнинг нархини расман эълон қилди:

Equinox 
Бошланғич нархи:  225 652 174 сўмдан 
Redline LT комплектацияси: 303 478 261 сўм


Trailblazer 
Бошланғич нархи:  264 347 826 сўмдан 
LTZ комплектацияси: 346 086 957 сўм


Traverse 
Бошланғич нархи: 404 173 913 сўмдан 
Premier комплектацияси: 518 260 870 сўм


Tahoe 
Бошланғич нархи:  517 391 304 сўмдан 
Premier комплектацияси: 691 304 348 сўм

Нархлар ҚҚСсиз кўрсатилган.

Mаълумот учун AҚШда худди шу моделдаги автомобиллар нархлари қуйидагича:

Tahoe 49 минг AҚШ доллар;

Traverse 29 минг AҚШ доллар;

Equinox 23 минг доллар;

Trailblazer 32 минг AҚШ доллар.

 

Шаҳноза Тўрамуротова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 728
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×