“UzAuto Motors” янги автомобилга навбат сотаётганларга қарши қандай курашишини эълон қилди
Жамият
−
27 Июль 2021
18807“UzAuto Motors” компанияси янги автомобилларни сотиш ва сотиб олишнинг барча ноқонуний йўлларини олдини олиш учун савдо маълумотлар базасини Давлат йўл ҳаракати хавфсизлик хизмати инспекциясининг янги автомобилларни рўйхатдан ўтказиш базаси билан синхронлаштириш ташаббуси билан чиқди.
Коррупсияга қарши курашиш агентлиги ва Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳамда Aхборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги кўмагидаги ҳамкорликни ўзида акс эттирган ушбу лойиҳа ноқонуний бойиш тизими пайдо бўлишининг олдини олади ва автомобилни олишда навбатни беришнинг имконсизлигини таъминлайди.
Компаниянинг таъкидлашича, барча мамлакатлардаги автомобиль саноати яримўтказгичларнинг глобал танқислиги билан боғлиқ бўлган оғир даврларни бошдан кечирмоқда. Шу сабабдан янги автомобилларнинг етишмовчилиги кузатилмоқда. Мазкур етишмовчилик сабаб автомобилларни сотиш ҳамда сотиб олишнинг ноқонуний йўллари келиб чиқди.
“Шаффоф савдо тизимининг мавжудлиги ва коррупцияга қарши курашиш бўйича турли хил чора-тадбирларга қарамай, баъзи бир шахслар ўз даромадини чиқариб олиш ҳамда тизимни четлаб ўтишнинг янги методларини топишади.
Яқинда сотув тизими ёрдамида бир шахс томонидан автомобилларни сотиб олиш учун 10, 20 ва ҳаттоки, 200 та келишув шартномаларининг тузилганлик ҳолатлари аниқланган. Ўрганишлар шуни кўрсатдики, ушбу шахслар юзага келган ҳолатни ўз бизнесига айлантириб, қўйилган навбатини кутишни хоҳламайдиган шахсларга ўз навбатини имтиёзли бериш мақсадида шартномалар тузишади”, дейилади хабарда.
Юзага келган вазият мижозларнинг норозилигига олиб келган. Аммо, “UzAuto Motors” ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мижозларнинг шахсий мурожаатлари ва шикоятларисиз на тезкор чора-тадбирлар кўриш, на жиноий иш бўйича тергов олиб бориш ҳуқуқига эга эмас.
Шу билан бирга, жорий йилда компаниянинг ишонч телефон рақамлари ва Call-марказ хизматига “шапка”га оид бирорта ҳам шикоят келиб тушмагани қўшимча қилинган. Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ҳам бундай мурожаат бўлмаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь